1

Ўзбекистонда бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

ЖАМИЯТ 28.10.2019, 11:40
Теглар: об-ҳаво
Ўзбекистонда бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда жорий ҳафта, 29—31-октябр ва 1-ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 ва 31-октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30-октябр ва 1-ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30-октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-октябрда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ, 30—31-октябр ва 1-ноябрда кечаси 2—7 даража, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29-октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30-октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 31-октябр ва 1-ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 30—31-октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 29—30 октябрда 20—25 даража, 31-октябрда 18—23 даража иссиқ, 1-ноябрда 15—20 даража илиқ бўлади.


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 29-октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30—31-октябр ва 1-ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31-октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-октябрда 5—10 даража, 30—31-октябр ва 1-ноябрда 7—12 даража илиқ, кундузи 29—31-октябр 20—25 даража иссиқ, 1-ноябр 15—20 даража илиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29-октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30—31-октябрда ва 1-ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31-октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9—14 даража илиқ, кундузи 29—31-октябрда кундузи 23—28 даража, 1-ноябрда 18—23 даража иссиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30-октябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 31-октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 29—31-октябрда 20—25 даража, 1-ноябрда 18—23 даража иссиқ бўлади.


Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30—31-октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31-октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража, кундузи 29—31-октябрда 12—17 даража, 1-ноябрда 7—12 даража илиқ бўлади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражага кўтарилади

12.07.2022, 19:52

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 13-16 июль кунлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди....
Ўзбекистонда байрам ва дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади — "Ўзгидромет"

08.07.2022, 11:54

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати байрам ва дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.  Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво...
Бу ҳафта иссиқ чекинадими? "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳавони эълон қилди

04.07.2022, 11:55

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат...
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 42 даражага кўтарилади

24.06.2022, 08:38

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмтаи хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1