АсосийЖАМИЯТ

Нукус кўчасининг ёпилиш сабаби айтилди?

Маълумки Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланганини хабар қилган эдик. Мазкур мавсумга та...

'Нукус кўчасининг ёпилиш сабаби айтилди?'ning rasmi

Маълумки Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланганини хабар қилган эдик. Мазкур мавсумга тайёргарлик жараёнида якуний босим бериш босқичида юқори босим таъсирида Нукус кўчасидаги қувур ёрилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.

Бефарқ бўлмаган фуқаролари томонидан берилган тезкор ахборот сабабли ўз вақтида зарур чоралар кўрилиб, айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

шу сабаб Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Авлиё ота кўчасигача бўлган қисми иссиқлик таъминоти қувурини таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди.      

   

"Ушбу ҳудудда амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида яна хабардор қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилган хабарда

Бошқа янгиликлар