АсосийJamiyat

Фарғонада 34 ёшли йигит хотинининг акасини ваҳшийларча ўлдирди

'Фарғонада 34 ёшли йигит хотинининг акасини ваҳшийларча ўлдирди'ning rasmi

Жанжалга оилавий келишмовчиликлар учун куёвини “тарбиялаб” қўйиш учун қайнаканинг аралашуви сабаб бўлган, дея хабар берилмоқда.

Суд ҳужжатларига таяниб аниқланишича, Мирзаев Воҳид Валиевич, 1985 йил 1 августда Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, судланмаган, ишламаган 2019 йил 15 майда қамоққа олинган Воҳид Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Жиноя кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 15 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Суднинг ҳукмига кўра, Воҳид Мирзаев куни турмуш ўртоғи Х.М. билан оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашгани ҳақида Х.М. акаси Ж.М.га айтганида, Ж.М., В.М. билан гаплашиб олиш учун Б.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли таксида уйига бориб, уни Фурқат туманидаги “Шерали Хамзалиев” фермер хўжалиги шийпони йўлига олиб бориб, у билан муштлашиб кетиб, жанжал давомида қўлидаги пичоқ билан Ж.М.га ташланиб, чап кўкрак қафаси орқа томони ва бошқа соҳаларига бир неча марта уриб, уни қасддан ўлдирганликда айбли деб топилган.

Бошқа янгиликлар