АсосийJamiyat

25 нафар ўзбек Астраханда қулликдан қутқарилди

'25 нафар ўзбек Астраханда қулликдан қутқарилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси ходимлари Астрахандаги 25 нафар ўзбекистонликка ёрдам беришди. Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, консул Хўжабаҳлил Асамов ўзбек диаспораси раҳбари Баҳодир Аминов билан 25 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмагани тўғрисида маълумот олиб Харабали туманига боради.

Кўрилган чоралар натижасида ҳужжатлар қайтарилиб, иш ҳақи тўланган. Айни пайтда юртдошларимиз ватанга юборилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан области, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград области, Ростов области) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда мамлакатнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57.

Эслати ўтамиз, сал аввал Наманган вилояти Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларни алдаб Қозоғистон Республикасига олиб боришгани ва фуқаролик паспортлари олиб қўйилиб, ишлатилгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар