Эртага 29 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 8-мавзе ҳудудига қарашли 1426-сонли трансформатор пунктидаги кабел тармоқларининг алмаштирилиши сабабли ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, тумандаги “Ёшлар иттифоқи” биноси ва “Қатортол” бозорида соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
Шунингдек, Учтепа тумани “Чаманзор” маҳалласи ҳудудидаги “Бирлик”, “Меҳрибон”, “Юсуф Саккокий”, 4, 5, 6, 7-тор, “Мирхунд”, “Донгдор” кўчаларидаги 2463-сонли трансформатор пунктида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича мукаммал таъмир ишларини хавфсиз бажариш мақсадида соат 09:00 дан 17:00 қадар электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади.