АсосийJamiyat

3-ноябрь куни Самарканд шаҳрининг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади

'3-ноябрь куни Самарканд шаҳрининг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Халқаро ярим марафон” ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва марафонни намунали ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақулов фармойиш қабул қилди. Бу ҳақида ҳокимлик матуот хизмати огоҳлантирмоқда. 

Унга кўра, 3-ноябрь куни  соат 05:00 дан 15:00 га қадар шаҳримизнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

- Регистон кўчасининг “Нон бозорчаси” олдидан Университет хиёбонигача бўлган қисмида;

- Даҳбед кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий  кўчасигача  бўлган  қисмида;

- Боғимайдон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Қўшҳовуз кўчасигача  бўлган  қисмида;

- Имом Ал-Бухорий кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлганқисмида;

- Мароқанд кўчасининг Имом Ал-Бухорий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Ибн Сино кўчасигача бўлган қисмида;

- Чорраҳакўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Бибихоним кўчасигача бўлган қисмида;

- Руҳобод кўчасининг Регистон кўчаси билан туташмасидан Амир Темур мақбараси орқали Университет хиёбонигача бўлган қисмида;

- Университет хиёбони кўчасида;

- Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқумий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Бўстонсарой кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача бўлган қисмида;

- Амир Темур кўчасини Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчасигача бўлган қисмида;

- А.Жомий кўчасини Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида; 

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Абдураҳмон Жомий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Бўстонсарой кўчасигача бўлган қисмида;

- Ибн Сино кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ойдин йўл кўчасигача бўлган қисмида;

- Воҳид Абдуллаев кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан            Ҳазрати Хизр масжидигача бўлган қисмида;

- Ислом Каримов кўчасининг Ҳазрати Хизр масжидидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;

- Шоҳи Зинда кўчаси “Сиёб” деҳқон бозоридан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида;

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар