Ўзбекистон миллий терма жамоалари таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокама учун жойлаштирилди.
Унга кўра:
Аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) ҳамда олий таълим муассасалари маълум спорт турларига ихтисослаштирилади;
Иқтидорли спортчилар Ўзбекистон миллий терма жамоалари таркибига сараланади;
Спорт турларига ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларнинг таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “мактаб лигаси” ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “талаба лигаси” мусобақаларини ташкил этилади.
Шунингдек, Қарор лойиҳасида туман, шаҳар ва ОТМларни спорт турига ихтисослаштириш бўйича асосий вазифалар ҳам бергилаб берилган.






