Хабарингиз бор, куни кеча ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 19-мактабда мактаб директори ўқувчини калтаклагани ҳақида видеохабар жойлаштирилганини маълум қилган эдик. Ҳолат Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.
Унга кўра, воқеа бўйича Чиноз тумани ИИБ бошлиғининг 2019 йил 18 октябрдаги қарори чиқарилган бўлиб , унда тўпланган хужжатларда жиноят аломатлари аниқланмаган. Шу сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва фуқаро Ш.Хнинг харакатларида ЎЗ.Рес МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмида кўрсатиб ўтилган хуқуқбузарлик кузатилганлиги сабабли уларга нисбатан маъмурий тартибда чора кўриш мақсадида тўпланган хужжатларни Маъмурий ишлар бўйича Чиноз туман судига тақдим этилган.
Шунингдек, бу масала бўйича 2019 йил 29 октябрь куни мактаб директорини химоялаш мақсадида 19-мактаб худудидан ота-оналар Халқ таълими бошқармаси бошлиғига мурожаат билан келишди.Бу видеони уюштирилганлиги ва бу масала бўйича ота-оналар томонидан уюштирган фуқаро устидан судга мурожаат қилишларини билдиришди