АсосийJamiyat

Қашқадарёда кадрлар алмашинуви давом этади

'Қашқадарёда кадрлар алмашинуви давом этади'ning rasmi

2019 йил 28 октябрь куни Қарши шаҳридаги “Ўзбекнефтгаз”АЖ биносида топшириқларни жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов томонидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди 

Тизим раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига етказиб бериш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати таҳлил этилди. 

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

Унга кўра, режада белгиланган вазифаларни ижросини ўз вақтида таъминламагани учун Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи Б.Нарзиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ушбу лавозимга Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти бошлиғи Р.Шеров тайинланди. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари Алишер Мустафаев ҳамда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи О.Оринбаев ишдаги камчиликлари сабаб қатъий огоҳлантириш олди. 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи К.Амоновга ушбу лавозимга яқинда тайинланганлиги сабаб йил якунига қадар қазиб чиқариш кўрсаткичларини янада ошириш талаби қўйилди.

 

    Бошқа янгиликлар