2019 йилнинг 29 октябрь куни соат 08:17 да Самарқанд шаҳри Зафар кўчасида жойлашган 4-уйнинг 7-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 08:25 да ўраб олинган ва соат 08:50 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 15 кв.метр майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни бартарф этиш вақтида 1952 й.т. уй бекаси фуқаро Р.Г.куйган ҳолда жасади топилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, юқорида кўрсатилаган манзилда газ ускуналаларини ўрнатиш қоидаларига бўзилганлиги маълум бўлган.
Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби хонага тўпланиб қолган табиий газ ҳидини сезмаган уй бекаси фуқаро Р.Г. электр тармоғидан фойдаланиш вақтида учқун чиқиши натижасида юзага келган чақнаш.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб бормоқда.






