Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт ички ишлар органларида мавжуд бўлган бўш профилактика инспектори лавозимларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Танлов, жорий йилнинг 8 ноябрь кунига қадар соат 09.00 дан 18.00 гача Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси биносидаги “Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш маркази”да бўлиб ўтади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий маълумотга эга бўлиши ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи эркак (ўғил бола) фуқаролар бўлиши керак;
- ёш тоифаси – 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам);
- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедрасини тугатган бўлиши шарт.
Батафсил маълумот учун 71-281-95-49 телефон рақамлари орқали Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармасига мурожаат қилиш мумкин.