АсосийЖАМИЯТ

"Халқ банки"га янги раис ва ўринбосар тайинланди

Фарход Саламов акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди.Фарҳод Салом...

'"Халқ банки"га янги раис ва ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Фарход Саламов акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди.
Фарҳод Саломов 1979-йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005-йилда АҚШдаги Колорадо техника университетини тамомлаган.
«Халқаро иқтисодий муносабатлар» ва «Бизнес бошқаруви» бўйича мутахассис. Фарход Саламов 2001-йилдан банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган. Ф.Саламов АҚШнинг УС банкида директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
Фарход Саламов 2018-йил октябридан буён Халқ банки Бошқаруви Раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилмурод Нуритдинов тайинланди. У бунгача Миллий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бошқа янгиликлар