АсосийЖамият

Шуҳрат Ғаниев Бағдодда барча мурожаатларни жойида ҳал қилди

Бағдод туманининг “Ойдинбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ға...

'Шуҳрат Ғаниев Бағдодда барча мурожаатларни жойида ҳал қилди'ning rasmi

Бағдод туманининг “Ойдинбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев оммавий сайёр қабул ўтказди. Унда Қўқон шаҳри ва Бағдод, Бувайда, Риштон, Учкўприк туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Марказий Фарғона чўли таркибига кирувчи “Ойдинбулоқ”да ташкил этилган навбатдаги очиқ мулоқотда ҳам вилоят ҳокимига 42 та мурожаат келиб тушди ва уларнинг аксарияти шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди. Қўшимча муддат талаб этилган мурожаатлар назоратга олиниб, қисқа муддатларда ҳал этиб бериш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Хусусан:

Фарғонадаги “Моҳигул” хусусий фирмаси раҳбари Мукаррамхон Юсупова хитойлик ҳамкорлари билан бошлаган лойиҳани амалга ошириш учун Асака банкидан 362 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркорнинг мазкур масаласи бўйича мутасадди ташкилотларга аниқ вазифа юклатилди; 

Қўқон шаҳридан Умида Болтабоева саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатиш, Санобархон Акрамова эса фарзандларини иш билан таъминлаш, Риштон туманидан Бурҳонжон Поччаев тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалардаги мурожаатларини жойида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди;

"Ойдинбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Ойдиной Йўлдошева хонадонига борилиб, уй соҳибасининг орзуси бўлган кир ювиш машинаси совға қилинди. Шунингдек, тумани ҳокими А.Турсунов бу оилага уларнинг яна бир орзуси бўлган тикув машинасини шу куннинг ўзида келтириб беришни ваъда қилди ҳамда 1 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатди.

МФЙда 670 та хонадон бўлиб, икки мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. “Обод қишлоқ” дастури асосида ўндан ортиқ кўчалар асфальт қилинди, боғча ва мактаб қайта таъмирланди. Кам таъминланган оилаларга бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийларнинг ташаббуси билан моддий ёрдам кўрсатилди. Шунданми, сайёр қабулда ойдинбулоқликларнинг биронтаси вилоят ҳокимига мурожаат қилмади, дея хабар берилган.

Бошқа янгиликлар