1

Навоийда писта пўчоғи ва сигарета қолдиғини ташлаганлар жаримага тортилмоқда

ЖАМИЯТ 31.10.2019, 17:53
Теглар: Навоий
Навоийда писта пўчоғи ва сигарета қолдиғини ташлаганлар жаримага тортилмоқда

Навоий шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан шаҳар марказий кўчаларида чиқиндиларни исталган ерларга ташлаб кетиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Рейд давомида Навоий шаҳар, “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Гулистон деҳқон бозори атрофида фуқаро К. Низомов томонидан писта пўчоқларини, фуқаро Д. Рўзиев эса “Янги ҳаёт” савдо мажмуаси олдида жойлашган автомобиллар тураргоҳи ҳудудига сигарета қолдиғи ва қоғоз чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаётган пайтда тўхтатилиб, уларга нисбатан МЖТКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима қўлланилди.

Маълумот учун, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 91-моддаси, 1-қисмига асосан жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

 

Шарҳлар

Навоийдаги конда юз берган портлаш оқибатида машинист ҳалок бўлди

28.11.2022, 14:01

Навоий кон-металлургия комбинатида ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодиса юз берди. Ҳодиса бўйича "Навоий кон металлургия комбинати" матбуот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 26...
Навоийда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда

19.07.2022, 11:56

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан жойларда ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Жумладан,...
Навоий ва Бобур ҳақида фильмлар намойиши ташкил этилади

08.02.2022, 14:57

Кинематография агентлиги томонидан Киночилар уйи ҳамда юртимиз телеканалларида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи фильмларнинг...
Навоийда 2 млрд 575 млн сўм эвазига боғча реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди (фото)

13.01.2022, 08:45

Нурота тумани Ғафур Ғулом номидаги МФЙда 10-сонли давлат МТТ фойдаланишга топширилди.Мактабгача таълим вазирлиги бу бўйича маълумот берди.Қайд этилишича, мазкур 150 ўринли МТТга Инвестиция дастури асосида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1