Бугун Ўзбекистон Республикаси Президетининг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Фармони эълон қилинди.
Унга кўра:
2020 йил 1 январдан бошлаб “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар ишга туширилмайди;
2022 йил 1 январдан бошлаб “Евро-3”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини,
2023 йил 1 январдан бошлаб эса “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини Ўзбекистонга вақтинча олиб кириш ва эркин муомалага чиқариш ман этилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш ман этилади