Sevimli

IFFHS рейтинги: «Бунёдкор» Ўзбекистоннинг энг яхши клуби

СПОРТ 14.01.2015, 09:19
IFFHS рейтинги: «Бунёдкор» Ўзбекистоннинг энг яхши клуби

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2014 йил якунлари бўйича дунё клубларининг янги рейтингини эълон қилди.

Ундан Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" (329-ўрин, 68 балл) "Пахтакор" (428-ўрин, 59 балл) ва "Локомотив" (483-ўрин, 54 балл) жамоалари ҳам ўрин олишган.

IFFHS рейтингини Мадриднинг "Реал" жамоаси 381 очко билан бошқармоқда. "Бавария" (276) ва "Атлетико" (267) клублари эса кейинги ўринларда бормоқдалар.

"Барселона" 251 балл билан тўртинчи, Колумбиянинг "Атлетико Насьонал" жамоаси эса 249,5 очко билан бешинчи ўринда қайд этилган. Шунингдек, кучли ўнликка "Ювентус" (Италия), "Арсенал" (Англия), "Наполи" (Италия), "Ривер Плейт" (Аргентина) ва "Зальцбург" (Австрия) жамоалари киришган.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар