1

“Талабалик — олтин даврим”ми ёки "синовларга сабрим"ми?

ЖАМИЯТ 01.11.2019, 15:46
Теглар: Талаба, Карим БАҲРИЕВ
“Талабалик —  олтин даврим”ми ёки "синовларга сабрим"ми?

●БИРИНЧИ ЗАРБА      

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019  йил 23 сентябрда “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Унга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг кундузги  шаклида давлат гранти ва бир йиллик ўқитиш қийматининг стипендияли миқдорини тўлаган, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талаба- ларни (хорижий талабалардан ташқари) стипендия билан таъминлаш тизими жорий этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирлик ва идоралар талабанинг ҳар ойда тўланадиган базавий стипендия миқдорини тўлов-контракт шаклида ўқитишнинг қиймати миқдорига ўз хоҳишига кўра киритилишини инобатга олишлари керак. Бунда, ўқув йили учун тўлов-контракт қиймати миқдорига киритилган ҳар ойда тўланадиган стипендия суммаси талабага унинг ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар тўланиши белгиланган. Шунингдек, барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балдан кам бўлмаган) бўлган талабаларга навбатдаги ўқув семестри давомида базавий стипендиянинг 15 фоизи миқдорида; ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” ҳамда “аъло” ва “яхши” баҳо бўлган ёки жамоат ишларида фаол ёки иж- тимоий ҳимояга муҳтож талабага навбатдаги ўқув семестри давомида тайинланган жами стипендияга нисбатан 50 фоизгача миқдорда қўшимча рағбатлантириш маблағи тўланади. Иқтидорга эга, халқаро ёки республика ёки олий таълим муассасаси миқёсида талабалар ўртасида ўтказилган фан (таълим йўналиши) олимпиадалари ғолиби бўлган талабага базавий стипен- дия миқдорига нисбатан бир ўқув йили давомида қуйидаги тартибда алоҳида моддий рағбатлантириш тўловлари тайинланади:

—           халқаро миқёсдаги олимпиада ғолибига — 50 фоиз;

—           республика миқёсидаги олимпиада ғолибига — 25 фоиз;

—           олий таълим муассасаси миқёсидаги олимпиада ғолибига — 15 фоиз.

Олий таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурада таълим олаётган талабаларга тўланадиган стипендиянинг базавий миқдори 400 000 (тўрт юз минг) сўм этиб белгиланади. Аввалги семестр натижаларига кўра барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” (рейтинг кўрсаткичи 86 балдан кам бўлмаган) бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори

15 фоизга оширилган ҳолда белгиланади. 2019/2020 ўқув йилининг 2-семестридан бошлаб аввалги семестр натижаларига кўра ўзлаштириш кўрсаткичи 30 фоиз  ваундан  ортиқ фанлар бўйича “қониқарли” баҳо (рейтинг кўрсаткичи 55-70 балл бўлган) бўлган талабага навбатдаги семестр учун стипендия тайинланмайди. Ўқув семестри учун ўзлаштириш натижалари бўйича узрсиз сабабларга кўра академик қарзга (бир ёки ундан кўп фанлар бўйича 55 % дан кам рейтингга) эга бўлган олий таълим муассасаларининг талабалари кейинги ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.

               ●ИККИНЧИ ЗАРБА      

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги супер-контрактлар ҳақида қўшимча расмий маълу- мотларни эълон қилди. Унга кўра, 2019-2020 ўқув йили 4 балгача етма- ганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашар экан: Жумладан, 1 балгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5; 1.1 балдан 2 балгача —2,0 баробар; 2.1 балдан 3 балгача етмаганлар учун — 2,5 баробар, 3.1 балдан 4 балгача етмаганлар учун — 3,0 баробар белгиланди. Кириш балига 4 балдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари 10 ва 15 баробар, юриспруденция йўналишида эса — 25 баробар, яъни 229 млн. 184 минг сўм. Тиббиёт йўналишиники — 20 баробар, яъни 170 млн. 649 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ҳақли савол туғилади. Айни пайтда мамлакатимизда энг кам ойлик иш ҳақи 223 000 минг сўм бўлгани, ўртача ойлик иш ҳақи 2019 йил январь – июнь ойларида 2,092 миллион сўмни ташкил этиб турган бир пайтда супер-контракт миқдорининг бундай юқори даражада ҳисобланиши қайси мезонларга тўғри келади ёки қайси мантиққа таянган ҳолда бундай қарорга келинди?

Нега вазирлик аҳолининг бу борадаги фикрларини инобатга олмади? Нега сиёсий партиялар ва депутатлар билан ушбу масала муҳокама қилинмади, уларнинг таклифлари олинмади. Бу борада йил давомида қуйи палата депутатлари — Абдурашид Абдуқодиров, Расул Кушербаев ва бошқаларнинг эътироз ва баёнотлари эътиборсиз қолдирилди. Сайлов яқинлашаётган бир паллада ҳам аксарият партиялар жамият ва унинг келажаги бўлмиш ёшлар тақдирига бевосита таъсир қиладиган масалаларда қатъий позициясини кўрсатмасдан, жим туришни маъқул кўрмоқда.

ЎзЛиДеПнинг саволларини масъуллар учун такрорлаймиз: Биринчидан, табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари қайси бир мезон асо- сида ишлаб чиқилган? Иккинчидан, табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорларини белгилашга амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, вазирликда ваколат борми? Учинчидан, ўқув йи- лининг биринчи ярми учун камида 50 фоиз контракт тўлови жорий йилнинг 1 ноябрига белгиланган бўлса-да, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмий- лаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 15 октябри этиб белгиланиши мантиқан тўғрими? Тўртинчидан, давлат раҳбари ташаббуси билан ўрнатилиши лозим бўлган “халқни рози қилиш” тамойили таълим тизими учун ҳам тегишлимикан?

Минглаб ота-оналар, талабалар- нинг норозилигига қарамай, контракт-тўловлари бирдан 18 фоизга оширилди, стипендия миқдори эса камайтирилди. Айтишларича, азиз ва муҳтарам ўқитувчиларнинг маошла- рини ошириш, бошқа харажатларни қоплаш асосий мақсад эмиш. Бил- мадим, халқ буни “болтанинг сопини ўзидан чиқариш”, дермиди?!

ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Бугунги кунда Олий таълим муассасаларида шартнома асосида ўқувчи талабалар сони 300 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

Талабалар ҳам, ота-оналар ҳам, жамоатчилик ҳам қарор лойиҳасини асосан кескин танқид қилмоқдалар. Мана, айрим шарҳлар: “Тартиб аввалгича қолиши керак. Бу қарор барча талабаларга нисбатан адолатсизлик!” “Бу қарор шундоқ ҳам қийин аҳволимизни баттар ёмонлаштиради”, “400 минг сўмлик стипендия фақат контракт пулини камайтириш учун қўлланганда тўғридир”, “талабаларга ўзлаштиришига қараб стипендия тўланиши мақсадга мувофиқдир”, “бу инсофданмас”, “қарорда мантиқ йўқ”, “ўта даражада адолатсизлик!”, “аввал ўқишдаги адолатсизликларни, коррупцияни, “таниш-билишчиликларни йўқотинг”, “ўзи шу стипендияга ҳам дарсдан кейин кафеда идиш ювиб кун кўраман”, “бу қарор таълим тизимини батамом ўлдириб, ерга кўмади”, “бечора ота-онамиздан қандай, қайси юз билан пул сўраймиз?! Ота-оналари йўқлар-чи...”, “сиз номигагина отасининг пулига ўқиб юрганлар билан ўз кучига ишониб, кечани-кеча демай, ота-онасига оғир тушмасин деб тинмай ўқийдиган, контрактининг бир қисмини стипендия билан ёпаётганларни бир кўрдингизми?!” Булар — халқнинг нолалари.

Тўғри, айрим ҳафтафаҳм даъволар ҳам жаранглади: “Ҳеч бир замонда ва маконда олий маълумот олиш арзон бўлмаган!”

 

БИРИНЧИДАН, Германия, Хитой ва қатор дав- латларда олий таълим бепул ва ҳатто таълим учун пул олиш ман қилинган. Туркия олий ўқув юртлари минглаб ўзбек талабаларни текинга ўқитмоқда ва ҳатто текин ётоқ ва овқат билан таъминламоқда. Ўн минглаб ўзбеклар Россияда таълим олмоқда ва уларнинг аксарияти Россиябюджети ҳисобидан таъминланмоқда.

ИККИНЧИДАН, боболаримиз қурган мадрасаларда талабалар учун ота- оналари шартнома тузмаган ва пул тўламаган. Алишер Навоий ўзлари қурган мадрасалардаги минглаб талабаларнинг таъминотини ўз ҳисобларидан тўлаганлари маълум.

УЧИНЧИДАН, бу энг асосийси, мам- лакатимизнинг ва давлатимизнинг ижтимоий сиёсати нима бўлади?!

Бюджетнинг улкан қисми таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилади, деб кериламиз. Боғчанинг ҳам “элита учун”лари чиқди, мактабларнинг яхши таълим берадиганлари пуллик бўла бошлади, соғлиқни  сақлашга пул тўлашни — мажбурий суғуртани киритиш режалари тузилган... Давлат — халқнинг ҳимоячиси эмасми? Давлат шу инсонларнинг тўлаган пуллари эвазига йиғилган бюджетдан кун кўрмайдими?!

ХУЛОСА ЎРНИДА:

“Талаба стипендия учун эмас, билим олиш учун ўқиши керак эмасми?!” — деган даъво эшитилди. Талаба — емай-ичмай, фақат руҳий озуқа оладиган жаннатдаги ҳурлардан эмас, битта донни чўқилаб, бир кун сайрайдиган читтак қуш эмас, танасида қони йўқ капалак ҳам эмас. Агар таълим тизими фақатгина пул ишлашга ўтса, давлат ўз ижтимоий мажбуриятларидан чекинса, фақатгина бойларнинг болалари ўқийди, табақаланиш авжига чиқади ва ижтимоий бўҳронлар юзага келади.

Қарорни қабул қилишда берилган таклифларнинг 99%ида стипендия тўлашнинг аввалги тартиби қолишини сўрашмоқда. Агар шунга қарамай, ушбу қарор қабул қилинса, қонун лойиҳасини муҳокамага қўйишдан нима фойда!? Таклифлар инобатга олинса, халқнинг давлат органлари ва қонунларга бўлган ишончи ва ҳурмати ошади.

Карим БАҲРИЕВ, журналист

Шарҳлар

2022 йилдан бошлаб "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови ўтказилади

22.01.2022, 11:21

2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.Танловни ўтказишда:I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар...
Талабаларга темир йўл чипталари учун 50 фоизли чегирма 25 декабрдан берилади

25.12.2021, 21:07

Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд...
Олий таълим вазирлиги эмланган талабалар учун хушхабар эълон қилди

16.12.2021, 08:37

Аввалроқ талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, тўлов-контракт маблағларини тўлаш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мумкин этиб қўйилди.Шунингдек, Олий...
Ижарада яшовчи талабалар учун муҳим янгилик эълон қилинди

27.09.2021, 11:07

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.Ҳукумат Қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1