— Ўрта таълим мактабида “Жисмоний тарбия” фанидан дарс бериб келаётгандик. Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар олий маълумотли бўлсин, деган қонун чиқди. Олий ўқув юртларида махсус сиртқи бўлимлар очилди. Қарши давлат университетининг “Жис- моний тарбия” факультетига ҳужжат топширдик, ёшимиз 40 га яқинлашиб қолгани боис ўқишга киролмадим. Яна қайта мурожаат қилсак, “махсус сиртқи бўлим тугатилди. Энди 5 йил ўқийсизлар”, дейишди. Ҳаммамизнинг рўзғоримиз бор, ишсиз қолдик. Олий ўқув юртида махсус сиртқи бўлим очиладими?
Алиддин Ойназаров, Қарши тумани
Конгратбай ШАРИПОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари:
Президентимизнинг “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланган. Мазкур қарорда олий таълимнинг махсус сиртқи шаклга қабул параметрлари ажратилмаган.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА
🔸 Саволингиз борми, мутахассислардан жавоб олиб берамиз!
✅ ҲУДУДИНГИЗДА ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МАСАЛАЛАР ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛИШИНИ ИСТАМАСАНГИЗ, ЯШАШ МАНЗИЛИНГИЗ, ИСМ-ФАМИЛИЯНГИЗНИ ТЎЛИҚ ЁЗИБ, ШАХСИЙ ИМЗОНГИЗ БИЛАН БИЗГА МАКТУБ ЙЎЛЛАНГ.
📌 МАНЗИЛИМИЗ:
ТОШКЕНТ ШАҲРИ, АМИР ТЕМУР ШОҲ КЎЧАСИ 5️⃣3️⃣-УЙ.
АЛОҚА ИНДЕКСИ: 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣6️⃣0️⃣
САВОЛЛАРИНГИЗНИ (➕9️⃣9️⃣8️⃣9️⃣5️⃣)
1️⃣9️⃣4️⃣➖6️⃣4️⃣➖1️⃣6️⃣ ТЕЛЕГРАМ РАҚАМИ ОРҚАЛИ ҲАМ ҚОЛДИРИШИНГИЗ МУМКИН.