АсосийJinoyat

Ҳуқуқбузарларнинг автомашинаси жарима майдончасига келтирилди

'Ҳуқуқбузарларнинг автомашинаси жарима майдончасига келтирилди'ning rasmi

МИБнинг асосий вазифаларидан бири суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлаш, шу жумладан, қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни қидириш чораларини кўриш ҳисобланади.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 09.08.2019 йилдаги қарорига асосан И.Ҳамроева йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун давлат фойдасига 1 млн. 115 минг сўм жаримани тўлаши ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да, белгиланган муддатда тўламади. 

Ижро ҳаракатлари давомида И.Ҳамроева номида “Cobalt” русумли автомашина мавжудлиги аниқланган. Автомашинага нисбатан қидирув тадбирлари натижасида автомашина жарима майдончасига олиб келинди.

Худди шундай, Ғиждувон тумани ИИБ ЙҲХБнинг қарорига асосан, М.Муродова йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун давлат фойдасига 1 млн. 13 минг сўм жаримани тўлаши ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да, белгиланган муддатда жаримани тўламаган. 

Ижро ҳаракатлари давомида М.Муродова номида “Spark” русумли автомашина мавжудлиги аниқланган. Автомашинага нисбатан қидирув тадбирлари натижасида автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар