1

Зафар Ҳошимов Ортиқхўжаев олиб кираётган янги бренд супермаркетлар ҳақида: “Рақобатдан қўрқяпмизми? Йўқ!”

ЖАМИЯТ 05.11.2019, 19:31
Теглар: Carrefour, Ортиқхўжаев, Зафар Ҳошимов, Korzinka.uz
Зафар Ҳошимов Ортиқхўжаев олиб кираётган янги бренд супермаркетлар ҳақида: “Рақобатдан қўрқяпмизми? Йўқ!”

Хабарингиз бор, бир муддат олдин Тошкентда Carrefour халқаро брендининг супермаркет ва гипермаркетлари тармоғи очилаётганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Мазкур янгилик юртимизда фаолият кўрсатаётган кўплаб тармоқ супермаркетлар учун муносиб рақобатчи бўлади. Жумладан Makro ва Korzinka.uz супермаркетлари учун. Бу ҳақда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали муносабат билдирди:

“Франциянинг Carrefour бренди дўконларининг очилиши ҳақидаги хабар биз учун кутилмаган ҳолат бўлмади. 

Бу ҳақда гаплар чамаси бир йилдан бери юрган эди.  Ростини айтсам, қизиқиб кутган эдик. 

Чунки Carrefour тармоғининг Ўзбекистонга кириши қатор ижобий янгилик ва қизиқарли лаҳзалар ваъда қилади. 

Биринчидан, мамлакатнинг чакана бозори ривожланиши Carrefour каби халқаро иштирокчи эътиборини тортиши даражасига чиққанлиги  маҳаллий шароитда сўнгги ўн йилликларда чакана савдони ривожлантириш йўлида тинимсиз ишлаган тармоғимиз учун ўзига хос эътирофдир. 

Истеъмол бозорига бундай қизиқиш ва унинг имкониятларини тан олиниши соҳадаги шубҳасиз етакчи сифатида тармоғимизнинг капиталлашувига ижобий таъсир кўрсатади.

Турли брендлар ва форматларнинг пайдо бўлиши бутун бозор ҳамда унинг ҳар бир иштирокчисини ривожлантиришга хизмат қилади, айниқса, истеъмолчилар учун бу жуда яхши янгилик. Ишончим комилки, Carrefourдан кўплаб жиҳатларни ўзлаштириб, ўрганамиз. Албатта, Carrefour ҳам биз ва бозоримиз ҳақида билиб олишлари керак бўлган хусусиятлар мавжуд.

Иктисодимиз учун янги форматлар ва савдо каналлари, истеъмолчилар учун эса танлов ҳамда хилма-хиллик ошишини англатади. Буларнинг барчаси замонавий савдо формати ҳамдабу формат мижозлари базасини кенгайтиради. Нима бўлишидан қатъий назар, барча бозор иштирокчилари фақат ютади.

Рақобатдан қўрқяпмизми? Йўқ. 

Тушунтираман. 30 миллиондан ортиқ бозор учун замонавий тармоқ чакана сектори ҳали ҳам кам ривожланган. Ўзингиз учун хулоса чиқаринг, фақатгина пойтахтнинг ўзида бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат ва зарурий маҳсулотлар ялпи истеъмоли бўйича бутун бошли замонавий чакана савдо тармоқлари улуши атиги 9%. Ва бу, такрор айтаман, вилоятларга тааллуқли эмас. Умуман олганда эса, мамлакатда айни кўрсаткич яна ҳам паст бўлади.

Таққослаш учун, қўшни Қозоғистонда кўрсаткич 45% дан ортиқ, Россия эса 75% дан ортиқни ташкил этди. Европа ва АҚШда айни рақамлар 90%га яқинлашиб қолган. 

Бизнинг бозор ҳали ўсиши керак, унинг тўлиб кетиши, кескин рақобат ҳосил бўлиши учун хали анча бор. Бизда, маҳаллий замонавий савдо тармоқларида ҳозирча битта умумий асосий рақиб - бозорлар ва тизимсиз савдо мавжуд. Биз, яъни мавжуд замонавий чакана савдо иштирокчиларига, мавжуд ютуқларимизга қарамасдан, бу жангда ёлғиз курашиш жуда мушкул эди. Шундай экан, сафимизга янги жангчини мамнуният билан қабул қиламиз, айниқса, у олиб келадиган воситалар ва билимларнинг бутун тажрибаси ва арсеналини ҳисобга олганда, бу жуда салмоқли ёрдам. 

korzinka.uz ҳақида гапирадиган бўлсак, биз, ҳар доимгидек, шиддатли, куч-қувватга тўла ва янги ютуқлар ҳамда кашфиётларга тайёрмиз. Ва энг муҳими, харидорларимизга доим содиқ қоламиз, тақдим этилаётган хизматлар ва маҳсулотларимиз сифатини янада ривожлантирамиз”.

Шарҳлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди (видео)

11.04.2022, 12:46

Бир неча кундирки, Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтдаги маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда ва сайёр қабуллар ўтказмоқда. Ҳоким бошчилигидаги мутасаддиларнинг навбатдаги манзили Сергели тумани бўлди. Бу...
Ўзбекистонда Carrefour супер ва гипермаркетлари очилади

29.10.2019, 09:58

Тошкентда Carrefour халқаро брендининг супермаркет ва гипермаркетлари тармоғи очилади. Бу ҳақида gazeta.uz хабар қилмоқда.Яқин икки йилда Тошкентда Carrefour халқаро брендининг супермаркет ва гипермаркетлари тармоғи очилади....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1