Андижон шаҳрида электр энергиясидан қарздор шахс МИБ ходимини урди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Келтирилишича, Андижон шаҳрида фуқаро О.С.нинг электр энергиясидан қарздорлиги аниқланган. Шу сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узиш чораси кўрилган. Бироқ, қарздор МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 05.11.2019 йилда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






