Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида “Turkistan: One way – One history”халқаро туристик форуми ўтказилди. Тадбирда мамлакатимиздан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aбдулазиз Aққулов, шунингдек тегишли давлат ва жавоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
“Ўзбекистонда 2016 йилдан туризм стратегик соҳалардан бири сифатида белгилаб олинди, шу боис қўшни давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундай екан, бугунги кунда Ипак йўли зонасини яратишга доир лойиҳани амалга ошириш муҳим аҳамиятга ега. Бугун биз аниқ натижага еришиш йўлида ҳамкасбларимиз билан ушбу масалани яна бир бор муҳокама қиламиз”, - деди Aзиз Aбдуҳакимов ўз нутқида. Шу билан бирга, туристлар оқими, инвесторлар учун имтиёзлар ҳамда Ўзбекистонда туризм соҳасида кузатилаётган ўзгаришларга оид маълумотлар тақдим этилди.
“2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Президенти қарори билан туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристик маҳсулотлар диверсификацияси ҳамда сайёҳларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Буюк Ипак йўли мамлакатларида туризмни тиклаш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда. Йирик рейтинг агентликлари Ўзбекистонни туризм соҳаси енг жадал ривожланаётган мамлакатлардан бири сифатида еътироф етмоқда, туризм ривожи динамик кўрсаткичлари Ўзбекистон тарихида енг катта ўсишни намойиш етмоқда”, - деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Aбдулазиз Aққулов. Бундан ташқари, Қўмита раиси виза режимининг соддалаштирилгани, визанинг алоҳида турлари ҳамда икки томонлама муносабатлар ривожи ҳақида сўзлади.
Халқаро форум ихорижий мамлакатлар вазирликлари вакиллари, туризм соҳасидаги таниқли мутахассислар, халқаро бизнес ҳамжамияти, туристик ташкилотлар, уюшмалар ва инвестицион компаниялар вакиллари ҳами иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, 4-5 ноябр кунлари форум доирасида “Silk Road Craftsman-2019” халқаро ҳунармандлар ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркага Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбойев ҳамда мамлакат Бош вазири Aскар Мамин ҳам иштирок этди.
Шунингдек, унда Озарбойжон, Туркия, Россия, Эрон, Ҳиндистон, Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 200 дан зиёд ҳунарманд қатнашди.






