1

Юкларни чегара сим тўсиғидан ўтказиш режаси чиппакка чиқди

ЖИНОЯТ 06.11.2019, 12:56
Юкларни чегара сим тўсиғидан ўтказиш режаси  чиппакка чиқди

Божхоначилар томонидан юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга қарши курашиш ишлари давом эттирилмоқда. Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқубузарлик фош этилди.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ф.З ва яна 5 нафар фуқаролар қўшни чегарадош мамлакат ҳудудидан чегара сим тўсиқлари орқали маълум бир ҳақ эвазига Қирғизистон фуқароси бўлган Ойбек исмли шахсга тегишли бўлган 62 миллион сўмлик “Газ ҳисоблагич” ва “Иситиш жиҳоз”ларини ноқонуний йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига ўтказмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарҳод Каримов, Андижон вилоят божхона бошқармаси катта инспектори

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1