АсосийJamiyat

Валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан кечиктирилса, жарима тўланади

'Валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан кечиктирилса, жарима тўланади'ning rasmi

Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади. Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Маълумки, чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатиш 30 банк кунидан кўпроқ муддатда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк кунида) бажарилишини таъминламаган импортёрлар белгиланган муддатлар тугагандан сўнг республика бюджети даромадига жарима тўлайдилар.

Ўзгартиришларга кўра:

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кун кечиктирилган ҳолларда — келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг 40 фоизи (ҳозирда 10 фоиз) эквивалентида;

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кундан кечиктирилган ҳолларда — келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 60 фоизи (ҳозирда 20 фоиз) эквивалентида жарима тўлаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечиктирилган ҳолларда келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 70 фоизи эквивалентида жарима тўлаш бўйича талаб чиқариб ташланади.

 

    Бошқа янгиликлар