Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги постга ҳужум қилганлар ИШИД жангарилари экани тасдиқлангани айтилмоқда.
Айтилишича, жангарилар 3 ноябрь куни Афғонистон орқали Тожикистонга Кубодиён қишлоғидаги «Шортуз» чегара отряди ҳудудидан кириб келган ва мамлакатда терактлар ўтказишни мақсад қилган. Ушланганлар тергов қилинганда улар "Ишқобод" постига ҳужум уюштирганда "махсус топшириқ"ни бажаришганини тан олишган.
Маълумот учун, бугунТожикистон конституцияси қабул қилинган кун ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча кечаси Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида отишма бўлган ва тафсилотлар ўрганилаётганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ: Суратда ҳужум қилинган постдаги ҳолат.