АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқаролари Петербургда ишга "патент" олиш бўйича етакчилик қилишмоқда

'Ўзбекистон фуқаролари  Петербургда ишга "патент" олиш бўйича етакчилик қилишмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон фуқаролари Петербургда ишга "патент" олиш бўйича етакчилик қилишмоқда. Бу ҳақда 78.ru.news нашри хабар берди.

Россиянинг Петербург шаҳрида йил охирида хорижлик фуқароларнинг ишлаш хуқуқини берувчи 250.000 та "патент" бериш режалаштирилган.

Петербург шаҳрига келган мигрантларнинг 62 фоизини асосан 21-35 ёшлилар ташкил этади. Уларнинг аксарияти Россияга турмуш ўртоқлари билан бирга келишади. 2019 йилда Ўзбекистон фуқароларига 70 фоиз, яъни 126.000 та патент берилган бўлса, тожикистонликларга 25 фоиз – 44.000 та берилган, Молдова ва Украина фуқаролари эса бор-йўғи 2 фоиз патентга эгалик қилишган. 

Баъзи бир, масалан Белорусь фуқаролари Россияда патентсиз, қонуний асосда ишлаш ҳуқуқига эга. Манбанинг хабар беришича, патент бериш орқали Россия 2018 йилда 7,3 миллиард рубль фойда кўрган. Бу йил эса мазкур кўрсаткич икки баробарга ошган.

    Бошқа янгиликлар