3-ноябрь куни соат 18.00 да Бектемир туманида 29 ёшли Рустам А. 26 ёшли Лайлохон А.нинг чалғиганидан фойдаланиб, унинг сумкасидан нархи 1.300.000 сўм бўлган мобиль телефонни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Аммо у узоққа қочиб улгурмади. Жабрланувчи ёрдам сўраб мурожаат қилган ИИББ ходимлари уни қўлга олишди.
Андижонлик Рустам А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.






