Халқ дарди билан яшаш, фуқароларнинг фикри таклифини эшитиш, бу ҳар бир давлат ташкилотининг кундалик ҳаётига айланиши лозим. Шу маънода олдин эълон берилганидек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабуллари жадвали эълон қилинган эди.
Бугун Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи О.Бозоров, Бюронинг Учтепа туман бўлими биносида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабулларни ўтказди.
Сайёр қабулда ўз муаммосини ечимини кутиб турган Учтепа тумани Бешқайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини, Уйғур кўчаси 610-хонадонда яшовчи М.Содиқованинг табиий газдан бўлган 1 миллион сўм миқдоридаги қарздорлигини шу кунгача тўлаб бера олмаётганлигини билдирди. Сабаб ижтимоий ҳимояга муҳтож онахон турмуш ўртоғи беморликдан ётиб қолган, ўзи эса гоҳ у ёқда гоҳ буёқда ёлланма ишларни қилиб рўзғорини тебратаётган экан. Сайёр қабул жараёнида М.Содиқованинг табиий газдан бўлган қарздорлик муаммоси ҳомий топиш йўли билан ўз ечимини топди.
Бундан ташқари фуқаро М.Тўраева қабулда икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун 3 ойдан бери собиқ турмуш ўртоғидан алимент пуллари ва бола 3 ёшга тўлгунига қадар қатъий 446.000 сўм жами 1 млн. 900 минг сўмлик моддий таъминот ундириш бўйичасайёр қабулда қилган мурожаати ўз вақтида ҳал этилди. Шу вақтнинг ўзида олиб борилган тезкор ижро ҳаракатлари давомида М.Тўраеванинг собиқ турмуш ўртоғи бўлимга чақиртирилиб, алимент пуллари ундирилди. Бу тақдим этилаётган расмларда ҳам ўз аксини топган.
Сайёр қабулда 10 данортиқ мурожаатлар кўрилиб, ўз муддатида ҳал этилиши учун чора-тадбирлар кўрилмоқда.
МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабуллари давом этади.






