АсосийJamiyat

Республика Сардорлар фаолияти сарҳисоб қилинди

'Республика Сардорлар фаолияти сарҳисоб қилинди'ning rasmi

Бугунги кунда юртимиз бўйлаб 1 миллион 836 минг нафар синф Сардорлари, 1 миллион 733 минг нафар мактаб Сардорлари, 3 минг 492 нафар туман ( шаҳар) сардорлари, 252 нафар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ваТошкент шаҳар сардорлар Кенгаши аъзолари қизғин фаолият юритмоқда. Уларнинг 18 нафарини Республика сардорлар кенгаши аъзолари ташкил этади.

6 ноябр куни Тошкент шаҳрида Республика Сардорлар форуми доирасида Республика сардорлар сайлови бошланди. 9 ноябрга қадар давом етувчи сайловда ҳудудлардаги 14 нафар “Иттифоқ” ва 14 нафар “Камалак” бош сардорлари ўзаро куч синашади. Сайлов доирасида сардорлар ва ҳудудий “Камалак” болалар ташкилоти раислари учун бир кунлик семинар-тренинг ташкил этилади.

Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да Республика Сардорлар форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Камалак” болалар ташкилоти раислари, Республика “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари, ҳудудлардаги “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари, бошланғич ташкилот етакчилари ва ОAВ ходимлари иштирок этди. 

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Aлишер Саъдуллаевлар ўз нутқлари билан очиб берди.

Сўнгра, Республика Сардорлар фаолияти сарҳисоб қилинди. Тизимдаги ютуқлар билан бирга муаммо ва камчиликлар,келгусидаги режалар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди. Тадбир якунида иштирокчиларга "Aмир Темур" номли илк голограмма спектакли намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар