Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Шерзод Шерматов бошчилигида "Мактабларда таълим сифатини ошириш - бош вазифа" мавзуида матбуот анжумани ўтказиляпти.
Йиғилишда "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси"да умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва мактаб директорларини замонавий малака талаблари асосида синовдан ўтказиб, уларнинг фаолиятини лицензиялаш белгиланган. Шу боис, уни амалиётга жорий этиш таклиф этилмоқда. Концепцияга мувофиқ лицензиялаш босқичма-босқич жорий этилади. Бунда жами ўқитувчилар сонига нисбатан касбий лицензияга эга ўқитувчиларни 2021 йилда 5 фоизга, 2030 йилда 20 фоизга етказиш белгиланган.
Анжуман иштирокчилари касбий лицензиялаш амалиёти Буюк Британия, АҚШ, БАА, Корея, Финляндия ва Япония кавби мамлакатларда самарали жорий қилинганлагини таъкидлашди.
Вазир журналистларнинг ўқитувчиларга лицензия бериш борасидаги саволларига батафсил жавоб берди.
Айни пайтда матубот анжумани давом этмоқда. Бизни кузитишда давом этинг. darakchi.uz мухбири батафсил маълумотларни тақдим қилади.






