Сўнгги 10 ойда неча кишига Тошкент пропискаси берилгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 07.11.2019, 16:38
Сўнгги 10 ойда неча кишига Тошкент пропискаси берилгани маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  бўлиб ўтаётган "Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар ҳамда келгусида амалга оширилиши режа қилинган ишлар” мавзусида матбуот анжуманидан "Даракчи" мухбирининг хабар беришича, сўнгги 10 ой давомида:

32 380 кишига Тошкент шаҳри ва 7462 кишига Тошкент вилоятининг доимий пропискаси берилганини маълум қилмоқда. Бу ҳақида  М ва ФРББ хорижий фуқароларни ҳисобга олиш бўлими бошлиғи Дилшодбек Муродбеков хабар берган. Бундан ташқари, 4951 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилган, 847 317 нафар фуқарога биометрик паспортлар, 781 376 нафар фуқарога эса хорижга чиқиш паспортлари топширилган. Матбуот анжумани давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1