Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонига асосан, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзесида жойлашган тадбиркорлик субъектларидан бирига қарашли овқатланиш биносида энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқаришдан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг текширув ўтказилди.
Мониторинг жараёнида Чилонзор тумани 7-мавзесида жойлашган жамиятнинг овқатланиш биноси электр энергияси тармоғига ДТС 541 №138601 ПК “Электро ҳисоб” дастурида рўйхатга олинмасдан, таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан электр энергиясидан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги №22 сонли қарорига асосан етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинганда жами етказилган зарар 62 миллион 421 минг 980 сўмни ташкил этган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.