АсосийЖАМИЯТ

Аэропортда сохта Малайзия паспортли бир гуруҳ шри-ланкаликлар ушланди

Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси да...

'Аэропортда сохта Малайзия паспортли бир гуруҳ шри-ланкаликлар ушланди'ning rasmi

Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш бўйича муайян қонун-қоидалар тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамай баъзи бир шахслар томонидан белгиланган қоидаларга амал қилмаслиги ҳолатлари учраб турмоқда, дея хабар қилмоқда ДХХ.

Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида ана шундай шахслардан яна бир гуруҳи қўлга олинди. 

Улар тақдим этган Малайзия давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги маълум бўлди. Тегишли орган вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Бошқа янгиликлар