Давлат хизматлари агентлигининг ахборот хизматининг darakchi.uz сайтига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида энг кўп қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган давлат идоралари ҳақидаги маълумотни тақдим этди.
Берилган статистик маълумотларга кўра, бундай қонун бузилишларга кадастр идоралари, ҳокимликлар, шунингдек муҳандислик коммуникация тармоқларига уланишда, яъни электр, газ сув ва сув оқава ташкилотлари томонидан йўл қўйилган.
Бундай ҳолатларни қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида Агентлик томонидан тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган.
Хусусан, аниқланган ҳолатлар бўйича давлат органларига 689 та тақдимнома, 1 545 та огоҳномалар киритилди ҳамда 2 264 та шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган.
Қўлланилган таъсир чораларга асосан 421нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 49 нафари вазифасидан озод қилинди ҳамда 2 249 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.






