Ҳиндистоннинг шарқий қисмида жойлашган Одиша штатида сўнгги икки ҳафта давомида бир ёшдан тўрт ёшгача бўлган 6 нафар бола номаълум касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди, 7 нафари касалхонага ётқизилди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Номаълум касаллик Малкангири округининг Таманпалли қишлоғида тарқалган. Мазкур касалликка чалинган болаларнинг ҳарорати кўтарилиб, йўтал тутган, уларда кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилган.
Маҳаллий тиббиёт ходимлари бу касаллик сабабини ҳозирча аниқлай олишмаган. Касал болаларнинг қони текширув ўтказиш учун штат пойтахти Бшубанешвар шаҳрига юборилган. Ҳукумат маҳаллий шифокорларга ёрдам бериш мақсадида бир гуруҳ тиббиёт ходимларини юборган.






