АсосийJamiyat

Сифатсиз шифер ишлаб чиқарган тадбиркор уста ҳақини ҳам тўлади

'Сифатсиз шифер ишлаб чиқарган тадбиркор уста ҳақини ҳам тўлади'ning rasmi

2019 йил март ойида Тўрақўрғон туманидаги Шаханд МФЙда яшовчи фуқаро Марғуба Тожиаҳмедова ўзи истиқомат қилаётган хонадон учун “Абдулвосит Толибжон”га қарашли савдо дўконидан қиймати 34500 сўмдан  бўлган 160 дона шиферни жами 5 млн 520 минг сўмга ҳарид қилган. Томга қоқилган шиферлар орадан кўп вақт ўтмасдан яроқсиз ҳолатга келиб қолган. 

Фуқаро  Тўрақўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятидан тадбиркордан сифатсиз шиферларни сифатлиларига алмаштириб берилиши ва бундан ташқари ёлланма ишчиларга сарфлаган  хизмат хақини ҳам қўшиб ундириб олишида амалий ёрдам беришларини сўрам мурожаат қилган. 

Тўрақўрғон туман Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамият мутахассислари томонидан фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда ўрганилди ва яроқсиз ҳолатга келган шиферлар тадбиркор томонидан сифатлисига алмаштирилиб,  фуқаро томонидан ёлланма ишчиларга сарфланган хизмат хақлари ҳам тўлаб берилди. Бу ҳақда darakchi.uz га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг бўлим бошлиғи Шерали Саттаров маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар