АсосийJinoyat

МИБ кўмаги билан ота алиментни бир йўла тўлади

'МИБ кўмаги билан ота алиментни бир йўла тўлади'ning rasmi

Бугунги кунда фуқароларнинг Бюро органларига бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда. Буни ҳис қилган Бюронинг ҳар бир ходими олижаноб халқимизга беминнат хизмат қилиб келмоқда.

Жумладан, вояга етмаган болаларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда олиб борилаётган самарали меҳнатларида ҳам яққол кўриш мумкин. Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2006 йил 1 февралдаги суд буйруғигага асосан қарздор Т.Дехқонбоевдан ундирувчи М.Атабоева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун барча топган даромадларини 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. 

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Т.Деҳқонбоевдан 23.10.2019 йилда 7.000.000 сўм пул маблағлари ундирилиб, нотариал идора орқали болалари вояга етгунига қадар алиментни пул маблағлари шаклида бир йўла тўлаш тўғрисида келишув битими имзоланган. Қарздор Т.Дехқонбоевдан фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пуллари ундирувчи М.Атабоева фойдасига тўлиқ ундирилиб, ундирувчи суд буйруғини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилган ва Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди 28.10.2019 йилда ажрим чиқарган. 

Натижада, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси, 4-қисми билан тугатилган.

    Бошқа янгиликлар