АсосийJinoyat

Телеграмда “Жиҳодчилар” маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди

'Телеграмда “Жиҳодчилар” маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди'ning rasmi

Қўқонда яқинларига “Жиҳодчилар” оқими фаол аъзосининг маърузаларини тарқатган тадбиркор йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғининг ўринбосари Шерали Тошболтаев маълум қилди.
"Everyday.uz"  нашрининг хабар беришича, қўқонлик тадбиркор 25 ёшли Абдусалим Ҳамидов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2017 йилда телеграмда ўз профилига эга бўлади. Шу тариқа 2018 йил декабр ойида “Саловатлар” номли гуруҳи аъзо бўлади. 2019 йил 15 февраль куни эса каналда “Жиҳодчилар” экстремистик оқимининг фаол аъзоларидан бири Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли маърузасини ўзига юклаб олиб уни 11 нафар синфдоши ҳамда 14 нафар танишига тарқатади.

Тошболтаевнинг маълум қилишича у ўз айбини тўлиқ тан олиб гувоҳлар, синфдошлари ва танишларининг кўрсатмалари билан айби тасидқланган. Суд томонидан унга 4,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар