АсосийDunyo

Циклон туфайли Бангладешда одамлар эвакуация қилинди

'Циклон туфайли Бангладешда одамлар эвакуация қилинди'ning rasmi

Об-ҳаво бошқармасининг хабар беришича, циклоннинг бошланиш нуқтаси Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатининг жанубидаги Сагар ороли ҳисобланади. Шамол тезлиги соатига 120 километрдан 130 километргача бўлиб, циклон Бангладешнинг жануби-ғарбий минтақасидан ўтиб, тез орада мамлакат бўйлаб ёйилган.

Бангладешнинг табиий офатларни бошқариш бўйича вазири Энамур Раҳмон, шанба куни кечқурунгача 1,8 миллионгача одам эвакуация қилинишини айтди. Бунинг учун 5000 дан ортиқ бошпаналар тайёрланди.

160 миллион аҳолига эга бўлган Бангладеш даҳшатли циклонлар тарихига эга. Аммо сўнгги ўн йилликларда табиий офатларга қарши курашиш имкониятлари оширилди ва натижада қурбонлар сони камайяпти.

    Бошқа янгиликлар