Тошкентнинг Ўзбекистон кўчаси (Toshkent City) ҳудудида писта чақиб, ундан қолган пўчоқлар қолдиғини белгиланмаган жойга ташлаётган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.
Фуқаро Ш. К.га нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш хақининг ярим баробари (111 500 сўм) миқдорда маъмурий жарима қўлланилди.
Энг қизиғи, Toshkent City ҳудудига папирос қолдиқлари, баклажкалар, турли қоғозлар, ҳатто яроқсиз батареяларни ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилган. Яна ўша ҳудудда «Ақлли ахлатдон» – «ZiMMER» комплекс чиқинди контейнеридан ҳам нақ 2 таси турибди.