АсосийJamiyat

Опа-сингиллар табиий газдан захарланиб, ҳодиса жойида вафот этишди

'Опа-сингиллар табиий газдан захарланиб, ҳодиса жойида вафот этишди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт ШАМСУТДИНОВнинг "Даракчи"га берган маълумотига кўра, 2019 йил 11 ноябрь соат 06:30 ларда Риштон тумани, “Зарариқ” маҳалласида яшаган вояга етмаган опа-сингиллар яшаш хонадонидаги ҳаммомга ювиниш мақсадида киришган вақтида  ҳаммомни иситиш учун қўлбола усулда ясалган печга уланган табиий газ ўчиб қолиши натижасида табиий газдан захарланишиб, ҳодиса жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар