АсосийJamiyat

Хазорасп нега кундузи электр энергиясидан узилмоқда?

'Хазорасп нега кундузи электр энергиясидан узилмоқда?'ning rasmi

Кеча, 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқда “ ХОРАЗМ – “Электр энергияси кундузи умуман берилмаяпти” сарлавҳали мақола эълон қилинган. 

Мазкур ҳолат “Хоразм ҳудуди электр тармоқлари” АЖ томонидан тезкор ўрганилди. Бу ҳақда жамият Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Хазорасп туманидаги магистрал йўлнинг четидаги "Саноат" подстанциядан чиқувчи 10 кВ «КАРВАК» фидерида кўпчилик симёғочлар ёғоч устундан иборат  эди. 

Ҳудудлардаги ёғоч устунларни бетон устунларга алмаштириш “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жорий таъмирлаш режасига киритилган бўлиб, 4-ноябрдан 11-ноябргача жорий таъмирлаш ва ёғоч устурларни бетон устунларга алмаштириш режаси асосида ишлар олиб борилди.  Шу сабаб,  4-11 ноябрь кунлари соат 10:00 дан  18:00 га қадар туманда таъмирлаш ишлари электр энергиясидан ажратилган ҳолатда амалга оширилди.

Маълумки, электр энергиясидан ажратилмаган ҳолатда таъмирлаш ишлари олиб борилган тақдирда, электр энергияси ходимлари ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.  Шу сабабли юқоридаги ҳудудларда электр энергиясида узилишлар кузатилган. 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар