АсосийJamiyat

27 ноябрда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентда учрашади

'27 ноябрда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентда учрашади'ning rasmi

Марказий Осиё раҳбарларининг навбатдаги, иккинчи консултатив учрашуви жорий йилнинг 27 ноябрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди.

"Бундан илгари мен барча қўшни давлат раҳбарларини консультатив учрашувга чақирган эдим. Мазкур учрашув Остона (Нурсултон) шаҳрида бўлиб ўтди. Бундай учрашувлар турли пойтахтларда ўтказилишини истадим. Навбатдаги учрашув, жорий йилнинг 27 ноябрида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилди", деб Нурсултон Назарбоев сўзларидан иқтибос келтирди Казинформ агентлиги. Унинг таъкидлашича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳали ҳал қилинмаган муаммолар мавжуд. 

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи консультатив учрашуви 2018 йилнинг март ойида Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган эди. Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси ТИВ иккинчи учрашув Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

 

    Бошқа янгиликлар