1

Қандай ҳолатда қарздорнинг Ўзбекистондан чиқишига чеклов қўйилмаслиги белгиланди

ЖАМИЯТ 13.11.2019, 14:52
Теглар: МИБ
Қандай ҳолатда қарздорнинг Ўзбекистондан чиқишига чеклов қўйилмаслиги белгиланди

МИБ, ички ишлар ва чегара қўшинларининг идоралараро ҳамкорлик тизими қайта кўриб чиқилди 

“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда қўлланилади. 

 Қуйидаги ҳолларда қарздорнинг четга чиқиши чекланмайди: 

* қарз миқдори БҲМнинг 5 бараваридан (1 115 000 сўмдан) ошмаса (аввал бу миқдор  446 000 ни ташкил этган), алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно; 

* суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган бўлса; 

*қарздор юридик шахс бўлганда. 

Қарздорнинг четга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида ундирувчи (унинг вакили) ариза билан МИБга мурожаат этиши мумкин.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича қарор чиқарилади ёки ариза рад этилади. 

Чеклов қўйилганлиги ва олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумот идоралараро ҳамкорлик тизими орқали ички ишлар органлари ва Чегара қўшинларига юборилади.

Қарздорнинг четга чиқиши вақтинча чекланганлиги ёки чеклов олиб ташланганлиги ҳақида унга ёзма хабар (электрон почта) ва телефон (мобил алоқа) орқали СМС юборилади. 

 Қуйидаги ҳолларда чеклов тўхтатиб турилади ва қаздорнинг четга чиқишига рухсат берилади: 

* Ўзбекистондан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган ҳолларда; 

* Ўзбекистондан чиқиб кетувчи делегация таркибига киритилганда. 

Чегара ҳудудларда четга чиқиши вақтинча чекланган қарздор аниқланганда, унга бу ҳақда тўлиқ маълумот берилади ва www.mib.uz сайти орқали маълумот олиши мумкинлиги тушунтирилади.

Шарҳлар

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди

21.09.2021, 11:51

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди.Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.Маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг...
МИБ: Фуқаролардан 7 ойда 37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди

06.08.2021, 18:19

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга...
МИБ бу йил ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпроқ "ишлади"

26.07.2021, 13:11

МИБда жорий йилда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан  6,3 трлн сўм ёки 2 баробарга ўсди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро...
"Суд қарори муҳокама этилмайди!" МИБ Тойлоқда одамлар уйларининг бузилаётганига изоҳ берди

05.05.2021, 17:32

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Тойлоқ туманида МИБ ва ИИБ ходимлари одамларни уйларини бузишаяпти" сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинганди.Мажбурий ижро бюроси  Самарқанд вилоят бошқармасининг маълум қилишича,  фуқаролик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1