АсосийJamiyat

Айни пайтда ДТМ бир қатор масалаларга аниқлик киритмоқда

'Айни пайтда ДТМ бир қатор масалаларга аниқлик киритмоқда'ning rasmi

Айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази мутахассислари иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "Жамоатчилик, жумладан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун тест топшириқлари (саволлар)нинг очиқлигини таъминлаш" мавзусига бағишланган.

Тадбирда иштирок этаётган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг ДТМ расмийларига асосланиб маълум қилишича:

  • Келгуси йил кириш имтиҳонларида бу йилги тестлардан ҳам тушади;
  • Эндиликда тестлардан намуналар очиқ — онлайн тарзда бериб борилади;
  • Тестларда 5 та фандан имтиҳон бўлади, шундан 3 таси асосий ва 2 таси қўшимча фан;
  • Асосий ва қўшимча фанлардан тестларнинг мураккаблик даражаси бир хил бўлмайди. Масалан, математика йўналишида абитуриентга тушган математека фанидан тестлар мураккаброқ тузилади, биология йўналишида топширган абитуриентнинг математикадан тушган саволлари эса осонроқ бўлади. 

Тадбир давомидаги бошқа муҳим янгиликларни яқин дақиқаларда бериб борамиз. Сайтимиздан узоқлашманг!

Бошқа янгиликлар