Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 6 кишидан иборат оила ва уларнинг яқин қариндоши иштирокида оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, 2019 йил 12 ноябрь куни Чироқчи тумани, Лангар маҳалласида яшовчи Н.Хусанов (1981 й.т.), турмуш ўртоғи Ю.Усмонова (1982 й.т.), фарзандлари А.Толипов (2006 й.т.), Ф.Толипова (2010 й.т.), Х.Толипов (2010 й.т.), Т.Толипов (2014 й.т.) ва жияни Л.Толиповалар (2014 й.т.) кечки овқатга уй шароитида тайёрланиб, шиша идишга қадоқланган помидор ва бодринг аралашмали салат консервасидан истеъмол қилиб, заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилганлар.
Ҳозирда, Н.Хусановнинг аҳволи оғир, А.Толиповнинг аҳволи ўрта-оғир, қолган беморларнинг аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.