Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек филологияси факультети II босқич талабаси Мирали Ғиёсов бошчилигидаги студия Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига аудиокитоблар туҳфа этди.
Мирали Ғиёсов Имкониятлари жиҳатидан алоҳида гуруҳда бўлишига қарамадан шу кунгача 50 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарларини овозлаштиришга муваффақ бўлди.
Жамият мутахассиси Улуғбек Маматхонов хайрли ва беминнат ишга қўл урганликлари учун талабаларга миннатдорлик билдирди. Бу аудиокитоблар бутун республикамиздаги имконияти чекланган инсонларга етказилишини қайд этди.






