АсосийJamiyat

Жиззахдаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳамда 3 яшар бола қурбон бўлди

'Жиззахдаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳамда 3 яшар бола қурбон бўлди'ning rasmi

14 ноябрь куни Жиззах вилояти Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 956 километрида Cobalt автомобили ёниб кетди. Оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Воқеа соат 03:50 атрофида содир бўлган. 25 ёшли М.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинани тиркамаси билан қайрилиб олаётган 34 ёшли ҳайдовчи А.Н.нинг бошқарувидаги “Man TGX L200746001” русумли юк машинасига келиб уриб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. ЙТҲ вақтида Cobalt автомобили ёниб кетган. 

Натижада Cobalt автомашинаси йўловчилари 32 ёшли С.Ё. ҳодиса жойида ва вояга етмаган 3 ёшли А.А. эса Сардоба туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Ҳайдовчи М.Т. турли тан жароҳатлари билан Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар