Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларга стипендия берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилган эди.
Мазкур ҳолат вазирлик томонидан тезкор равишда ўрганиб чиқилди. Мазкур университетда тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга стипендия тайинлаш ва беришдаги кечикишлар ўз навбатида талабалар томонидан тўловларни турли миқдорда ва вақтда амалга оширилиши билан боғлиқ, эканлиги айтилмоқда расмий баёнотда.
Маълум қилинича, ҳозирда барча ташкилий масалалар якунига етказилди ва тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг пластик карталарига стипендия ўтказиб берилган. Стипендиянинг нақд пул қисми эса, 18 ноябрь – душанба кунидан тарқатилиши маълум қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча талабаларни стипендия тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган тақдирда вазирликка мурожаат қилишларини сўрамоқда.






