Жорий йилнинг сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази республикамизнинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўровни ўтказди. Унда 485 та фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26 008 нафар фуқаро қамраб олинди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 8,9 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг январь-июнь ойлари билан солиштирганда, 0,2 фоизга (9,1%) пастроқ. 2018 йилнинг мос даврига нисбатан эса ишсизлик даражаси 0,1 фоизга пасайган.
Қуйидаги вилоятларда ишсизликнинг энг юқори даражаси кузатилган:
- Сурхондарё вилоятида (9,3 фоиз);
- Қашқадарё (9,2 фоиз);
- Самарқан (9,2 фоиз);
- Сирдарё (9,2 фоиз);
- Фарғона (9,2 фоиз).
Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида(7,5%) кузатилди.
Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 337,5 минг кишини ташкил этган. 16-29 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси 14,9 фоизни, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси 12,5 фоизни кўрсатган.






